"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

Эълон

01 сентябр 2021

Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И ГА!

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 22 сентябр куни соат 15.00 да Когон шаҳар, Амиробод қўрғони 4 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади. Жамият акциядорларини рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

2.“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

3. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятига тасарруфидаги кўчмас мулк объектлари, бошқа юридик шахслар устав капиталидаги акциялар, маънан эскирган автотранспорт воситаларини сотиш, ҳисобдан чиқариш ёки ижарага бериш ҳамда ушбу масалалар бўйича жамиятнинг “Йўл харита”сини тасдиқлаш;

4. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг айланма маблағларини тўлдириш, янги техника ва асосий воситалар харид қилиш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкдан узоқ ва қисқа муддатли кредит олишга рухсат бериш тўғрисида.

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2021 йил 23 августдаги навбатдан ташқари мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдан ташқари умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (65) 522 63 62

Жамият Кузатув кенгаши